Қадриятларимизга зид бўлган иллатларни олдини олиш тарғиб қилинди

Қадриятларимизга зид бўлган иллатларни олдини олиш тарғиб қилинди

Бугун 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Умаров раислигида йиғилиш ўтказилди. Вилоят ИИБ ЖҚБ маъсул ҳодими Р.Рахмонов, Имом Бухорий ҳалқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Ж.Жумаев, туман диний ишлар бўйича бош мутахассиси А.Насимов, туман спорт сохаси мутасаддилари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этган мазкур йиғилишда спорт таълим муассасаларида таълим олаётган ёшлар ҳамда профессионал спортчилар орасида турли диний мутаассиблик, беўхшов соқол қўйиш миллий қадириятларимизга зид тарзда кийиниш, татуировка чиздириш каби иллатларнинг олдини олиш масаласида сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM