ЭЪЛОН!

Депутатлар диққатига!

    Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг қирқинчи сессияси чақирилмоқда.
    Кун тартибида:
1. “Темир дафтари”,  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида  туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи; 
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли Байённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан туман прокурори Д.Кубаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 125-банди ижросини таъминлаш юзасидан Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаевнинг хисоботи ҳақида;
4. Ҳудудда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликованинг ҳисоботи тўғрисида;
5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари К.Пўлатовнинг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;
6. Ташкилий масала каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM