Оқдарёда оилавий меҳрибонлик уйи очилди

Оқдарёда оилавий меҳрибонлик уйи очилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари тумандаги Тараққиёт маҳалласи Нурафшон кўчасида истиқомат қилувчи О.Раҳимов ҳамда М.Раҳимовалар томонида ташкил этилаётган оилавий меҳрибонлик уйининг очилиш маросимига ташриф буюришди. 

Ташриф давомида, мутасадди раҳбарлар томонидан 5 нафар меҳрибонли уйи тарбияланувчилари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан турли хил совғалар фуқаро хонадонига олиб келинди. Бундан ташқари, ташкил этилган қисқа суҳбат жараёнида мана шундай саҳоватли ишга қўл урган инсонлар билан яқиндан танишилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM