Мактабда биринчи қўнғироқ чалинди

Мактабда биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун “Авазали” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ чалинди. Дастлаб таълим даргоҳида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси куйланди. Тадбирда “Маҳалла” ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Тошпўлат Ашуров иштирок этиб, ўқувчи-ёшларни янги ўқув йилида янги омадлар билан қутлаб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг Ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқлари тўпланганлар эътиборига ҳавола этишди. Шундан сўнг, 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” тухфа этилди. Бўлиб ўтган билимлар куни тадбири “Мустақиллик соати” дарслари билан давом эттирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур билим маскани бу йил ҳар жиҳатдан янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM