11 нафар назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди

11 нафар назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди

   Бугун Оқдарё туман ИИО Пробация гуруҳи биносида Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси иштирокида сайёр суд утказилди. Суд ишида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ва ахлоқан тузалган  шахсларга нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари кўриб чиқилиб,  11 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM