Мурожаатлар жойига бориб ўрганилмоқда

Мурожаатлар жойига бориб ўрганилмоқда

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан Оқдарё туман ҳокими томонидан жойига бориб ўрганилиб, муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан бугун туман ҳокими Ойтамғали маҳалласи Ойтамғали қишлоғида яшовчи фуқаро Г.Хидированинг, Янгиобод маҳалласи Равот қишлоғида яшовчи фуқаро Г.Соатованинг ҳамда Лойиш маҳалласи Лолазор кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаро Г.Муродоваларнинг уй таъмирига кўмак сўраб қилган мурожаатлари бўйича хонадонларига бориб ўрганиш олиб борди. Ушбу фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиб, муаммоларини ҳал этиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM