РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум, сахарликка туриб дуога қўл очган, ифторликда шукроналик ила Аллоҳга ҳамду санолар айтаётган азизлар! Илоҳим ўқиётган дуоларингиз, тоату ибодатларингиз, қилаётган эҳсонларингиз даргоҳида қабул бўлсин. Барча Эзгу ниятларимизга етказсин!

Хайр-барака, раҳмат, мағфират, саҳоват ойи бўлган муқаддас Рамазон ойининг илк куни ифторлиги муборак бўлсин!

Маънавий покланиш ва янгиланиш ойи бўлмиш Рамазонда барчангизни мустаҳкам соғлик, хонадонингизни эса тинчлик -тотувлик, барака, бахт ва қувонч тарк этмасин.

Аллоҳ сизни ва яқинларингизни турли балолардан асрасин, иймонингизни мустаҳкам қилсин. Яратган барчамизни ўзи паноҳида асрасин. Тутажак рўзаларимиз ва ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин. Рамазон муборак бўлсин!

     Чарос Ортиқова,
 Ҳалқ депутатлари оқдарё туман
 Кенгаши котибияти мудири

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM