Тикувчи аёллар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Тикувчи аёллар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  спекири  ўринбосари, ЎзЛиДп сиёсий кенгаши раиси А.Хаитов ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши котибият мудири  Ш.Йўлдошевлар Оқдарё туманидаги “Zarafshon tekstil” МЧЖ корхонасида бўлишиб, туман депутатлари билан биргаликда корхона фаолияти, ишчи хотин-қизларга яратилган  шарт-шароитлар ўрганишди ҳамда тикиб тайёрланаётган кийим-кечак маҳсулотлари кўздан кечиришди. Шунингдек, меҳмонлар томонидан корхона раҳбариятига ишчилар учун уйларида деҳқончилик билан шуғулланишларида кўмаклашиш мақсадида ишчиларни субсидия тарзида уруғликлар билан таъминлаш таклифи билдирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM