Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 28 сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 28 сессияси ўтказилди

 

Бугун, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги - XXVIII сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди.

Сессия ишида:

1. “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида”ги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг ижроси тўғрисида Туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмоновнинг ҳисоботи;

3. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимовнинг туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;

4.. Туман махаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар ва ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман Молия бўлими мудири
У. Махманазаровнинг ҳисоботи;

5.. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги
ПФ-6166-сонли “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Нарзуллаевнинг ҳисоботи эшитилди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM