Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

Ҳафтанинг жума куни Оқдарё туман ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш куни муносабати билан бугун Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Айрим сабабларга кўра фуқаролар мурожаатларини туман ҳокими ўринбосари Б.Жўраев қабул қилди.
 Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган қабулда алимент ундириш, уй-жой учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, кредит олиш ва бошқа оилавий масалаларда 30 га яқин фуқароларнинг муаммолари эшитилди. 
Қабул давомида айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Муддат билан боғлиқ мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM