Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий

Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий

Бугун Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали профессор –ўқитувчилари, ишчи ходимлари Ж.Файзимуродов, А.Хайитов, Н.Урақовлар иштирокида “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида Оқдарё туманидаги “Пичоқчи” ва “Оқдарё” маҳаллаларида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномада сўзлаган нутқининг видеоролиги намойиш қилинди. Шундан сўнг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасини ижросини таъминлаш ва “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастуридаги белгилаб берилган вазифаларни кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди.

 Тадбирда иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” деган фикрлари ҳақида сўз юритилиб, маҳаллалар ҳудудидаги 29 ва 31-умумтаълим мактабларида ҳозирда фаолият юритаётган тўгараклар ҳақида ахборот берилди. Йиғилиш иштирокчилари ва маърузачилар томонидан мазкур мактаблардаги тўгараклар фаолиятини яхшилаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек 11-синфни битирувчи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалидаги мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM