РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

 

Бугун Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона хизмати вакиллари иштирокида Оқдарё ҳамда Иштихон тумани фуқаролари учун оммавий қабул ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан ўтказилаган оммавий қабулда 200 нафардан ортиқ фуқароларнинг фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва жиноят ишларига доир мурожаатлари эшитилиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Қабул жараёнида Оқдарё туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этиб, оқдарёлик фуқаролар мурожаатларини қабул қилишди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM