Муҳим масалалар муҳокама этилди

Муҳим масалалар муҳокама этилди

Бугун, 31 март куни Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги - XXVII сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди.

Сессия ишида дастлаб “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшларни  қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида”ги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиши бўйича берилган топшириқлар асосида Оқдарё туманида ҳар бир сектор раҳбари томонидан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш, касаллик аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилиши таъминланди.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг жорий йилнинг
27 январдаги 23/145-сонли қарорига асосан тасдиқланган рўйхатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг жами 1321 нафарни (1-секторда 273 нафар, 2-секторда 301 нафар, 3-секторда 423 нафар, 4-секторда 324 нафар) ташкил қилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 2020 йилнинг
05 декабрдаги 19/112-сонли қарорига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг рўйхати тасдиқланган бўлиб, уларнинг жами сони 1551 нафарни (1-секторда 349 нафар, 2-секторда 227 нафар, 3-секторда 549 нафар,
4-секторда 426 нафар) ташкил қилган.

Кун тартибидаги иккинчи масала туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонлари бўйича ўтказилган тендер танлови ғолиблари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари рахбарлари томонидан захирага қайтариб берилаётган ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобига қайтариб олиш тўғрисида Оқдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Мусурмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Учинчи масала: Оқдарё туманида атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси бошлиғи Ж.Ўроқовнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM