“Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги “доирасида вилоят байрам тадбирида туманимизнинг бир гуруҳ фаоллари тақдирланди

“Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги “доирасида вилоят байрам тадбирида туманимизнинг бир гуруҳ фаоллари тақдирланди

 

22-28 март кунлари “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги “доирасида 27 март куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида маҳалла тизими ходимлари учун катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони совриндорлари, вилоятда фаолият юритаётган энг фаол маҳалла ходимлари иштирок этишди.  Улар қаторида Оқдарё туманидан ҳам бир гуруҳ фаоллар иштирок этиб, муносиб хизматлари учун тақдирланди.

Жумладан, Оқдарё туман Оқдарё туман “Примкент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аслиддин Абдурахимов ҳамда  Оқдарё туман “Янгихаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиснинг оила, хотин-қизлар ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Насиба Қиличевалар “Маҳалла ифтихори” кўкрак  нишони билан тақдирланди.

Шунингдек,  “Суғончи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эшмон Бозоров ҳамда “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалаллари бўйича ўринбосари Марҳабо Мардонқуловаларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

 “Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг намунали фуқаролар йиғинлари фаолияти бўйича”  “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини фахрли 3-ўринни қўлга киритди.Шунингдек, ушбу кўрик танловда “Тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосари” номинацияси бўйича “Темирак”маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ойна Бердиқулова, “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришнинг энг жонкуяр ходими” номинацияси бўйича “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари  Муқаддас Султонова, “Энг фидоий маърифат тарқатувчиси” бўйича 47-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Адҳамхўжа Нозимов, “Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими” номинацияси бўйича Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Наргиза Мирходиевалар ғолиб деб топилди. Энг қувонарлиси туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Наргиза Мирходиева ушбу танловнинг Республика босқичида иштирок этиб, “Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM