Оқдарёда 2 та янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Оқдарёда 2 та янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

 Оқдарё туманида амалга оширилаётган  эзгу ташаббуслардан бири,  ўз биносига эга бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларига янги биноларни қуриб,  фойдаланишга топширилишидир.  

 Бугун тумандаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ҳамда “Янгиҳаёт” маҳаллаларининг давлат хусусий шерикчилиги асосида бунёд этилган янги бинолари фойдаланишга топширилди. Маҳалла биноларининг очилиш тадбирида туман ҳокими Н.Сулаймонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими С.Ўроқов, Маҳалла хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Д.Усмонов ҳамда маҳалла раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди. 

 Бобур маҳалласида ўтказилган тадбирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан тикув машиналари берилди ҳамда маҳалладаги “Бунёджон Комронбек” оилавий корхонасига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM