Турон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Турон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
     
Бугун 3-сектор ҳудуди Турон маҳалласида Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг сайёр қабули ўтказилди. 
  Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, йўл, иш билан таъминланиш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.      Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди. Жумладан, иш билан таъминланиш бўйича мурожаат қилган фуқаро Зикирова Гулноза ҳамда Турсунова Камолага ўз-ўзини банд қилиши учун бепул тикув машинаси берилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг мурожаатига кўра ҳокимлик томонидан кўп қаватли уй олдида болалар майдончаси, замонавий тандирхона ҳамда умумий хожатхона қуриб бериладиган бўлди.
    Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM