Вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва ёшлар учрашуви ўтказилди

 

Бугун Оқдарё туман 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Рахмонов билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари юзасидан мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат рўйхатга олинган ҳолда тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, тадбир давомида 17 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган идентификация ID-картаси ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM