Ҳоким ҳорижлик ҳамкорларни қабул қилди

Ҳоким ҳорижлик ҳамкорларни қабул қилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов туманимизга ташриф буюрган Голландиянинг "A.T.S HOLDING" ва Латвиянинг "KOLLOSS" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. 
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон шароитида Европанинг зотли қорамолларини кўпайтриш ҳамда сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни замонавий усулларини тадбиқ этиш ҳисобланади. Шунингдек, учрашувда мазкур фирмаларнинг Оқдарё туманидаги ҳамкори "JASMINA JAVOHIR BAHT" МЧЖ раҳбари ҳам иштирок этиб, ушбу компаниялар билан ҳамкорликда самарали натижаларга эришаётганлигини таъкидлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM