Оқдарё тумани 3-сектор ҳудуди “Лойиш” маҳалласида  «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

Оқдарё тумани 3-сектор ҳудуди “Лойиш” маҳалласида  «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

Унда туман ҳокими Н.Сулаймонов,  ДХХ вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари, 3-сектор раҳбарияти, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ёшлар иштирок этишди. 
Учрашувда туман ҳокими тадбирнинг ёшлар ҳаётидаги муаммоларни жойида ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
 Қабулда 40 нафар ёшларнинг мурожаати рўйхатга олиниб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган муаммолари ҳамда таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

 

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM