Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди

 Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳим ўринга эга.
 Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Оқдарё туман ҳокимлиги, туман ИИБ шахсий таркиби, туман тиббиёт бирлашмаси, ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди. 
Тизимли равишда оммавий саломатлик тадбирлари доирасида эрта тонгдан бошланган пиёда юриш марафони Лойиш шаҳарчасига қириш қисмидан Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этди. 
Мазкур ўтказилган саломатлик тадбирида тумандаги 35 та маҳаллалардаги фаоллар, нуронийлар, уюшмаган ёшлар вакиллари фаол иштирок этишди. Мингга яқин иштирокчилар пиёда юриш ҳаракатидан сўнг бадантарбия машғулотларини бажаришди.


  

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM