Оқдарёда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди

Оқдарёда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди

Бугун “Pichoqchi DRY Fruits” МЧЖда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят, туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди. Унда туман ҳокими Н.Сулаймонов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва Депутатлик билан ишлаш бўлими мудири Н.Тўраев, туман прокурори Д.Кубаев,  депутатлар, фаол тадбиркор ва фермерлар, бошланғич партия ташкилотлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар тадбиркорлар учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб бериш ҳамда унинг ривожини янги босқичга кўтариш, инвестицион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларда ўзаро фикр алмашишди. 
Шунингдек, мазкур форум доирасида кўплаб тадбиркорларнинг ташаббуслари билан танишиш билан бир қаторда уларни қийнаётган муаммоларга тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш юзасида амалий вазифалар белгиланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM