Тумандаги истеъдодли ёшлар диққатига!

Тумандаги истеъдодли ёшлар диққатига!

Ўзбекистон Республиукаси Президентининг 2020 йил 25 декабр куни Ўзбекистон ёшлар форумидаги маърузаларида ёшларни маданият ва санъат соҳасида олий таълим билан қамровини ошириш, ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шундан келиб чиқиб, Оқдарё тумани ёшлари орасидан маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатаётган ёки ушбу соҳада ютуқларга эришган 5 нафаргача иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда маданият соҳасидаги олий таълим муассасаларига тавсия асосида имтиёзли ўқишга юбориш мақсадида қуйидаги:
-Кутубхона- ахборот фаолияти;
-Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
-Актёрлик санъати: мусиқали театр актёрлиги;
-Актёрлик санъати: қўғирчоқ театр актёрлиги;
-Режиссёрлик: мусиқали театр режиссёрлиги;
-Режиссёрлик: қўғирчоқ театр режиссёрлиги;
-Халқ ижодиёти: фолклор ва этнография;
-Халқ ижодиёти: ашула ва рақс;
-Профессионал таълим: халқ ижодиёти (чолғу ижрочилиги)
-Профессионал таълим: халқ ижодиёти (вокал ижрочилиги)
 таълим йўналишларида очиқ танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар 2021 йил 2 январ куни соат 18:00 га қадар туман Ташкилий қўмитаси (93-998-89-03, 99-595-95-53, 99-599-05-96) билан боғланишлари сўралади.

Иштироучилар 2021 йил 3 январ куни соат 10-00 га  Лойиш шаҳарчасидаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига таклиф этилади.
Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон ва телеграм рақамлар: 

93-998-89-03, 
99-595-95-53, 
99-599-05-96

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM