“Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг Оқдарё  тумани босқичи ғолиблари тақдирланди

“Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг Оқдарё  туман босқичи ғолиблари тақдирланди

 

Жорий йилнинг 30 декабр куни туман ҳокимлиги мажлислар залида “Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг Оқдарё  туман босқичини ўтказиш ва ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Ташкилий қўмита раиси Ю.Ўроқова сўзга чиқишиб, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини кучайтириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда  фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга  эришган фуқаролар йиғинлари ходимлари, профилактика инспекторлари ва бошқа давлат органлари  ҳамда фуқаролар жамияти иститути вакиллари меҳнатини муносиб тақдирлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илғор иш тажрибаларини туман миқёсида тадбиқ этиш мақсадида ташкил этилган “Обод ва хафвсиз маҳалла” танловининг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалари билдириб ўтишди. Шундан сўнг танловнинг ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган шартлар асосида “Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг Оқдарё  тумани босқичи ғолиблари аниқланди.

Унга кўра “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринга муносиб деб топилди. “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғини иккинчи ўринни қўлга киритди ва учунчи ўрин “Олчинтепа” маҳалла фуқаролар йиғинига насиб этди.

Шунингдек, кўрик-танловнинг туман босқичида номинациялар бўйича номзодларнинг фаолиятлари ўрганиб чиқилиб, қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиблар эътироф этилди:

- “Энг фидоий маҳалла раиси” номинацияси бўйича “Галаравот” МФЙ раиси Н.Муҳаммадиев;

-“Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича “Янгиқишлоқ” МФЙ раисининг хуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари, майор С.Норбеков;

-“Тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосар” номинацияси бўйича “Темирак” МФЙ раисининг ўринбосари О.Бердиқулова;

- “Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича энг фаол ўринбосар” номинацияси бўйича “А.Навоий” МФЙ раисининг ўринбосари Н.Абдуллаева;

- “Маҳалла раисининг маҳоратли кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси” номинацияси бўйича “Пўлатдархон” МФЙ раисининг маслаҳатчиси М.Холражабов;

- “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори” номинацияси бўйича туман ИИБ оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Д.Эшонқулова;

- “Энг самарали оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси” номинацияси бўйича “Пичоқчи” МФЙ “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси раиси З.Парсаева;

- “Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси” номинацияси бўйича “Ўзбекистон” МФЙ  Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси М.Эшмуродова;

- “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назорати бўйича энг фаол комиссия раиси” номинацияси бўйича “Суғончи” МФЙ ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назорати бўйича комиссия раиси Э.Бозоров;

- “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича энг фаол комиссия раиси” номинацияси бўйича “Учтепа” МФЙ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия раиси М.Нормаматова;

- “Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи энг фаол ходим” номинацияси бўйича “Тараққиёт” МФЙ ходими Г.Каримова;

- “Ободонлаштириш ва қўкаламзорлаштиришнинг энг жонкуяр ходими” номинацияси бўйича “Кумушкент” МФЙ ходими М.Султонова;

- “Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими” номинацияси бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Н.Мирходиева;

- “Энг жонкуяр спорт мураббийи” номинацияси бўйича Оқдарё  туман жисмоний тарбия ва спорт директори – Ш.Ашуров;

- “Баркамол авлод етакчиси” номинацияси бўйича фуқаро Ш.Химматов;

- “Энг фидоий маърифат тарқатувчиси” номинацияси бўйича 47-умумтаълим мактаби маънавият ва марифат ишлари бўйича директор ўринбосари А.Нозимов;

- “Оммавий ахборот воситаларининг энг фаол тарғиботчиси” номинацияси бўйича Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – А.Мажидов;

-  “Энг фидоий сектор раҳбари” номинацияси бўйича Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов.

Кўрик-танлов сўнгида 1, 2 ва 3-ўринни олганлар Ташкилий қўмитанинг
I, II ва III даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан, номинациялар бўйича ғолиблар эса Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM