“Оқдарё ёшлари форуми” ёшларни “Янги Ўзбекистон” ғояси атрофида бирлаштирмоқда

“Оқдарё ёшлари форуми” ёшларни “Янги Ўзбекистон” ғояси атрофида бирлаштирмоқда

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи бор “Ўзбекистон ёшлар форуми” ўтказилди. Ушбу форумнинг давомийлиги сифатида ҳамда мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида маҳаллабай тарзда “Оқдарё ёшлари форуми” ўтказилмоқда. 
Худди шундай тадбирлардан бири бугун 2-сектор ҳудуди “Навоий” маҳалласидаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди. Ёшлар билан мулоқотда Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирок этиб, ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда Президентимиз томонидан илгари сурилган кенг имтиёзлар ҳақида батафсил сўз юритди. 
 Тадбирнинг бадиий қисмида иқтидорли ёшлар томонидан мусиқий чиқишлар барчага бирдек манзур бўлди.
Бир сўз билан айтганда ўтказилган мулоқот ёшларни “Янги Ўзбекистон” ғояси атрофида бирлаштирмоқда.


 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM