“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

Бугун, 28 декабрь куни Оқдарё тумани 3-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 26-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокими Н.Сулаймонов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят ва туман мутасаддилари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимов ва тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган мазкур учрашувда ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари эшитилди.   
Тадбирда ишга жойлашиш, уй-жой олиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 20га яқин ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.     
Шунингдек, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида қабул қилинган мурожаатларнинг аксарият қисмига тушунтиришлар берилиб, шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

     

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM