Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари эшитилди

Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари эшитилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Халқ қабулхонасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда тадбиркорлик, уй-жой, ишга жойлашиш, тиббий ва моддий ёрдам, оилавий муносабатлар каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими фуқароларнинг ҳар бир мурожаати, таклиф ва мулоҳазалари диққат билан ўрганди. Қабул қилинган мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM