Оқдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биноси фойдаланишга топширилди

Оқдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Оқдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Н.Сулаймонов, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов сўзга чиқиб, бугунги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ислоҳатларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини ҳамда мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши янги йилга муносиб совға бўлганлигини таъкидлади.
Байрамона тадбир иштирокчилари бўлимда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM