“Раҳбарлар ва ёшлар учрашувлари” ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилмоқда

“Раҳбарлар ва ёшлар учрашувлари” ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилмоқда

  Бугун, 24 декабрь куни Оқдарё туман 4-сектор ҳудуди “Наврўз” маҳалласида навбатдаги “Раҳбарлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. 
45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтган учрашувда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят ва туман мутасаддилари, 4-сектор раҳбари Ж.Ядгаров ҳамда тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Учрашувда асосан, кредит олиш,  ишга жойлашиш, уй-жой, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 15 нафар ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.     
 Қабул давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Мазкур учрашувларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, кўплаб ёшларнинг бандлиги масалалари ўз ечимини топмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM