Бозордаги нарх-наво ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилди 

Бозордаги нарх-наво ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилди 

Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Оқдарё дехқон бозорида ташкил этилган  арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини, бозордаги маҳсулот нархларининг асоссиз ошиб кетмаслиги, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилиши  ҳолатлари  кўздан кечирилди.
Ўрганишлар жараёнида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг расталарда узлуксизлигини таъминлаш, маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслиу, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан туман масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM