Оқдарёда оилавий корхоналар сони биттага кўпайди

Оқдарёда оилавий корхоналар сони биттага кўпайди

Бугун, “Янгиравот-2” маҳалласининг Уклон қишлоғида замонавий маиший хизматлар биноси фойдаланишга топширилди. “HUSAYIN AL ANSORI” оилавий корхонаси раҳбари тадбиркор Дилрабо Махсумованинг уч юз миллион ўз маблағлари ҳисобидан қад рослаган мазкур янги мажмуада замонавий гўзаллик салони, сартарошхона, ресторан, озиқ-овқат дукони ҳамда оталар чойхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, 8 нафар ишчи доимий иш ўрни билан таъминланди.
Шу муносабат билан бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида янги бинонинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
Йиғилганлар маиший хизмат кўрсатиш биносида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM