“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда     “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Мазкур Қонун 6-боб, 34-моддадан иборат. Бугун Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасида 9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Суд-ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари  ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ташкил этишда Суд, Прокуратура, тиббиёт ва барча соха  органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида коррупция ҳаракатларини олдини олиш ва уларга чек қўйишга оид масалалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга асосий эътибор қаратилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда аҳоли ҳамда давлат ташкилоти ходимларига ҳар томонлама қулай шароит яратиб берилаётгани, аммо баъзи ҳолларда айрим фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари туфайли таъмагирлик, порахўрлик, коррупция ҳолатлари юзага келаётгани, бунинг учун эса, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда тиббиёт ходимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM