НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ИНСОНЛАР УЧУН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ИНСОНЛАР УЧУН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Бугун “3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Оқдарё туманидаги имконияти чекланган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур меҳр-мурувват тадбирида туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов сўзга чиқиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, ҳар бири Давлатимиз раҳбарининг эътиборида эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик ва саломатлик тилади ва ногиронлиги бор фуқароларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан  совғалар тарқатилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан консерт дастури намойиш этилди.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM