Болажонлар қалбига қувонч улашилди

Болажонлар қалбига қувонч улашилди

     Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида “3 декабрь  - Ногиронлар куни” муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туманимизнинг 63-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида бўлиб ўтган тадбир бунга ёрқин мисолдир. 
        Ушбу таълим тарбия масканида тарбияланувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар, ҳомийлар иштирокида ташкиллаштирилган тадбир барчага ўзгача завқ бағишлади. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати наъмуналари, саҳна кўринишлари йиғилганларни хушнуд айлади.
         Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирок этиб, тарбияланувчиларга ўзининг самимий дил сўзларини изҳор этди ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўқувчиларга совғалар топширилди. 
        Тадбирдан сўнг ўқувчиларга байрамона дастурхон тузалди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM