Карьерларга махсус тасвирга олиш воситалари ўрнатилади

Карьерларга махсус тасвирга олиш воситалари ўрнатилади

   Айни пайтда мамлакатимизда яширин иқтисодиётга қарши кураш эълон қилинган. Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдаланганлик учун солиқни ўз вақтида, тўлиқ бюджетга тўлаши муҳим ва долзарб масаладир. Бу вазифалардан келиб чиқиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш масаласида IT – ахборот технологияларини қўллаш вақти келди. Эндиликда қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган ҳудуд, карьерларга доимий кузатувни йўлга қўйиш мақсадида махсус тасвирга олиш воситалари ўрнатилади.
    Жорий йил 24 ноябрь куни Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда туман ДСИ бошлиғи Ж.Ядгаровлар туман ҳудудидаги "TURON ENGINEERING AND BUILDING CONSTRUCTION" МЧЖ, "USTO SUXROB MAXSULOTLARI"МЧЖ
"ZBI STROY GROUP" МЧЖ, “DONIYOR DAVRON XADICHA” МЧЖ карьерларида тадбиркорлар билан учрашиб, IT – ахборот технологияларини қўллаш борасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM