Ҳоким мактабларнинг ҳолатини кўриб чиқмоқда

Ҳоким мактабларнинг ҳолатини кўриб чиқмоқда

    Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳафтанинг бир кунини мактаблар ва ўқувчиларга бағишламоқда. Ушбу кунда ҳоким томонидан мактаблардаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида ўрганишлар олиб борилмоқда.
   Хусусан, бугун туман раҳбари 51-умумтаълим мактаби ва филиалининг куз-қиш мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди ҳамда юқори синф ўқувчилари билан  она тили дарсида иштирок этди.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM