Оқдарё деҳқон бозорида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда

Оқдарё деҳқон бозорида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда

    Жорий йилнинг 27 октябрь куни "Самарқанд" телеканалининг "Диёр" информацион дастурида Оқдарё туманидаги буюм бозоридаги камчиликлар танқид остига олинган лавҳа эфирга узатилди. Ушбу танқидий лавҳада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасида туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунга кўра буюм бозорида ободонлаштириш ишлари ўтказилди.
    Шунингдек, айни кунларда Оқдарё деҳқон бозорида аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида муайян ишлар бажарилмоқда. Жумладан, деҳқон бозори ва буюм бозори ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар бузилиб, бозорининг қайта қурилиши ҳамда умумий майдони 1,0 гектар бўлган автотураргоҳни бунёд этиш борасида қурилиш, таъмирлаш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда. 
    Тез кунда туманимиз аҳолиси ушбу қулайликдан фойдаланиш имконига эга бўлишади.

    Маълумот учун: Лойиш шахарчаси марказий деҳқон бозори ҳудуди 2,0 гектардан иборат бўлиб, бозорда 3 та савдо айвонлари қурилган ва унда 420 дона савдо расталари мавжуд.

 

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM