Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 17 сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 17 сессияси ўтказилди

 

         Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирни Кенгаш раиси Н.Сулаймонов олиб борди. Белгиланган талаблар асосида кун тартиби тасдиқланиб, депутатлар сессияга киритилган масалалар муҳокамасига киришишди.

  Сессия ишида:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони лойиҳасига таклиф тўғрисида;

-Ташкилий масала (Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибиятининг бош ва етакчи мутахассисларини ўз аризасига асосан вазифасидан озод этиш ҳамда ўрнига муносиб номзод тайинлаш) тўғрисидаги масалалар кўрилди.

   Масала юзасидан туман Халқ таълими мудири С.Ортиқова ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророваларнинг маърузалари тингланди.

      Таъкидландики,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда  таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланди.

Сўнгги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда туманда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш зарур.

       Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM