“PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖда янги лойиҳа амалга оширилмоқда

“PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖда янги лойиҳа амалга оширилмоқда

     “PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖ Оқдарё туманидаги йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланади.   Асосий фаолият тури қуритилган меваларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўлган ушбу корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
     Корхона 2021 йилда ёнғоқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш кластерини ташкил этиш бўйича янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.   Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллиард 300 миллион сўм бўлиб, қўшимча 25 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирда лойиҳа асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM