Навбатдаги ўқув соатида Президентимиз маърузаси юзасида фикр-мулоҳазалар билдирилди

Навбатдаги ўқув соатида Президентимиз маърузаси юзасида фикр-мулоҳазалар билдирилди

     Бугун туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун ўтказилган навбатдаги ўқув соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўқув соати аввалида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А.Мажидовнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.
      Маъруза давомида илк бор дунё ҳамжамиятида, БМТ қароргоҳида ўзбек тилида мурожаат қилинганлиги, бу кун она тилимизга ҳурмат ва эътибор рамзи сифатида тарихий сана ҳисобланиши ҳамда  Президентимизнинг жаҳон минбаридан сўзлаган таклиф ва ғоялари, фикр-мулоҳазалари она тилимизда талқин қилингани ҳар бир ўзбекман деган миллатдошимиз қалбида чексиз қувонч уйғотганлигини ва ушбу сананинг халқимиз ҳаётида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM