Замон билан ҳамнафаслик - давр талаби

Замон билан ҳамнафаслик - давр талаби

 

Бугунги замон тезкорлик ва коммуникация технологияларидан фойдаланишни талаб этади. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим бўлади. Шу мақсадда Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тараларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлисларини баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш ишлари олиб борилади. 2021 йил 1 июлдан бошлаб аппеляция ва кассация инстарнцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS”хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш тизими йўлга қўйилади. 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларни илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш, 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га интерактив хизматларни кўрсатишни йўлга қўйиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш, судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш кўзда тутилган.

 

Алибек СУЯРОВ,

Оқдарё туман маъмурий судининг раиси

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM