Ғалла экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди

Ғалла экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди

            Бугун “Даҳбед” ММТП ҳудудидаги “Ўн тол” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун ғалла уруғи экиш чора-тадбирлари юзасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдан бириктирилган вакил Э.Тошмуродов, мутасадди раҳбарлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва механизаторлар иштирок этишди.
       Семинарда  янги пневматик ғалла экиш сеялкасининг афзалликлари, қулайликлари хусусан, деҳқон қўл меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилиши, дон экишда сарф-харажаатларнинг қисқариши ҳақида сўз борди.
             Ғалла экишга киришиш олдидан майдон бошида эҳсон учун қўй сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.
   Маълумот учун, бу йил туманимизда жами 9610 гектар ер майдонига ғалла уруғи экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4426 гектари очиқ майдонга, 5184 гектари ғўза орасига экилади. 

               Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM