21 мактабнинг бошланғич синфларида анъанавий таълим дарслари бошланди

21 мактабнинг бошланғич синфларида анъанавий таълим дарслари бошланди

     Бугун туман ХТБ тасарруфидаги 21 умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига анъанавий таълим дарслари бошланди.
    Мазкур таълим муассасасида карантин талаблари бўйича барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ўқувчилар тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан зарарсизлантирилиб, оралиқ масофа сақлаган ҳолда ўқув машғулотларига киритилди. 
     Туман ХТБ мудираси С.Ортикова иштирокидаги бугунги тадбирда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Туман СЭОМ ходими М.Саъдинова ҳамда мактаб ҳамшираси К.Тоштемировалар томонидан педагог- ходимларга, ўқувчиларга ҳозирги пандемия даврида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилиб боришлари юзасида зарурий тавсиялар берилди.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM