
Депутатлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишмоқда
Бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибият мудири Ч.Ортиқова доимий комиссия аъзоси депутат Ж.Садуллаев билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича туманимиздаги 5-13 МТТлар ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг невралогия ва терапия бўлимларидаги вазиятни ўрганиб чиқишди. Ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича депутаталар томонидан ташкилот мутасаддиларига тушунча ва тавсиялар берилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати