Туманимизда асфальтлаштириш тадбирлари давом этмоқда

Туманимизда асфальтлаштириш тадбирлари давом этмоқда

 

Оқдарё туманида 2020 йилда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш дастурига қўшимча равишда туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, тумандаги 4 та ички хўжалик йўлларида жами

1 400 млн. сўмлик 2560 метр узунликда асфальтобетон қопламаси ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.  Жумладан, “Наврўз” маҳалласининг Алишер Навоий  кўчасида 130 метр, “Ғалаба” кўчасида 500 метр, “Зарафшон”  кўчасида 520 метр, Темирак маҳалласининг Темирак қишлоғи ички йўлига 1300 метр узунликда асфальтобетон қопламаси ётқизилди. Шунингдек, “Наврўз” маҳалласининг “Зарафшон” кўчасига қўшимча равишда 220 метр ирригация новлари ўрнатилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM