Республика ишчи гуруҳи вакили Оқдарё туманидаги мактабларда бўлди

Республика ишчи гуруҳи вакили Оқдарё туманидаги мактабларда бўлди

 

         Айни кунларда вилоятимизда умумий ўрта таълим мактабларини 2020/2021 ўқув йилига тайёрлаш  юзасидан Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

         Бугун Республика ишчи гуруҳи аъзоси Махалла  ва  оилани  қўллаб-қувватлаш  вазирлиги бошқарма бошлиғи Д.Мирзажонова туманимизнинг 2-сектор ҳудудидаги 25-41-42-умумтаълим мактабларида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, ўқувчиларни карантин қоидаларига амал қилиб санитария ва эпидемология марказининг тавсиялари асосида дарсга киритиш ва уларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман халқ таълими бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ишлари билан танишди.

         Шунингдек, маҳалла  фуқаролар йиғинлари раислари  ва  профилактика  инспекторлари  томонидан умумий  ўрта  таълим  мактабларидан  олинган  маълумотлар  асосида онлайн  тарзда  уйда  таълим  олаётган  ўқувчиларнинг  таълим  олишларини қатъий назоратга олиш ва “Давомат” тадбирларини ташкил этиш борасида Д.Мирзажонова туман мутасаддиларига тавсия ва топшириқлар берди.

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM