ДЕПУТАТ АХБОРОТИ

ДЕПУТАТ АХБОРОТИ

 

         Оқдарё тумани халқ депутатлари туман кенгаши депутати Акбар Абдусаидов тумандаги “Бошдарҳон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги  умумтаълим мактабларини пандемия вақтида фаолият юритиши учун олиб борилган тайёргарлик ҳолати билан танишиб уларга амалий ёрдам ва тегишли тавсиялар берди.

         Оқдарё туманидаги “Бошдархон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 843 та хонадон ва уларда 909 та оилалар мавжуд бўлиб, ахоли сони 4257 нафарни ташкил этади.

         Маҳалла ҳудудидаги 2 та умумтаълим мактабида ўқувчилар сони    1545 нафарни ташкил этади.

         Маҳалладаги  40-умумтаълим мактабида жами ўқувчилар сони 1015 нафарни ташкил этиб, 71 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.

         Ўтказилган сўровлар натижаси бўйича мактаб ўз фаолиятини аънанавий  тиклашга 740 нафар ота-она ижобий фикр билдирган, 162 нафари онлайн ўқишни олиб бориш кераклигини ва 113 нафар ота-оналар ўқишни бошламасликни билдиришган.

         Маҳалладаги 42-умумтаълим мактабида жами ўқувчилар сони 530 нафар бўлиб, 43 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.

         Ўтказилган сўровлар натижаси бўйича мактаб ўз фаолиятини аънанавий  тиклашига 408 нафар ота-она ижобий фикр билдирган, 99 нафар ота-оналар ўқишни бошламасликни билдиришган.

         Мактаблар фаоллари билан учрашувлар давомида умумтаълим мактабларини пандемия вақтида фаолият юритиши учун олиб борилган тайёргарлик ишлари ҳолати бўйича  айрим камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

         Шунингдек, бошланғич ва юқори синфлар учун алоҳида  кириш-чиқиш  жойлари ташкил этилишига, ҳар бир ўқувчи оралиқ масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратилиши, шифокорлар томонидан берилган тавсиялар қаътий амал қилиш кераклиги тушунтириб ўтилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM