Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар кучайтирилади

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар кучайтирилади

 

           Жорий йил 30 август куни Оқдарё тумани “Янгиравот-2” маҳалласида яшовчи фуқаро Одилжон С. (1996 й.т) ва шу маҳалланинг Уклан қишлоғида яшовчи Шоҳруҳ Т. (1993й.т) ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал муштлашувга айланиб, тан жароҳати етказилиши оқибатида Шоҳруҳ Т. вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи О.Сга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юз берган ҳолат бўйича бугун “Янгиравот-2” маҳалласи Уклан қишлоғида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман ИИБ бошлиғи Б.Ибрагимов, туман прокурори Д.Кубаев, тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

      Кун тартибидаги асосий масала бўйича раҳбарларнинг маърузалари тингланиб, ушбу ҳолат келиб чиқишидаги омиллар ўрганилди.  Жиноятчиликни олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни ва ҳозирги давр талабидан келиб чиққан ҳолда масъул ходимларга ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда профилактик тадбирларни кучайтириш вазифалари топширилди.

 

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM