“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 

 “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 

     Бугун карантин талаблари юмшатилгандан бери илк бора туман ҳокимлиги мажлислар залида  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

     Учрашувда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.

    “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов сўзга чиқиб, ёшларни Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди ҳамда туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

    Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

    Учрашув давомида ёшлар томонидан туман ҳокимига 12 та мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг 8 таси тушунтириш ва тавсиялар берилиб, жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

     Тадбир сўнгида турли соҳаларда ўз иқтидорларини намоён этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга фахрий ёрлиқ ва бадиий адабиётларлардан иборат эсдалик совғалари топширилди.

 

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM