Оқдарёда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам бериш давом этмоқда

     Оқдарёда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам бериш давом этмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Каронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида туманимиз барча секторларида шакллантирилган “Темир дафтар”да қайд этилган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилди.  Ушбу ажратилган ёрдам пуллари Оқдарё тумани сектор раҳбарлари иштирокида ўз ҳудудларида тарқатилмоқда. 
      Худди шундай ишлар бугуннинг ўзида 1-сектор раҳбари туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман молия бўлими мудири Улуғбек Маҳманазаровлар бошчилигида  1-сектор ҳудудидаги 324 та ёрдамга муҳтож камбағал оилаларнинг “Бобур”, “Оқдарё” ҳамда “Пичоқчи” маҳаллаларида рўйхатга олинган 136 нафар оилаларига киши бошига 220 минг сўмдан, жами бўлиб 129 млн 580 минг сўм нақд пуллар тарқатилди. 
      Туманнинг қолган сектор ва маҳаллаларида ҳам моддий ёрдам пуллари тарқатиляпти. Бу бўйича қўшимча маълумотлар берилади. 

           Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM