31 нафар тикувчи хотин-қизларга тикув машиналари тарқатилди

     31 нафар тикувчи хотин-қизларга тикув машиналари тарқатилди

      Маълумки камбағалликка барҳам беришда фуқароларни иш билан таъминлаш энг тўғри чора ҳисобланади. Албатта бу борада уларнинг қобилят ва имкониятлари ҳам ҳисобга олинади. 
     Бугун Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Оқдарё туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида аввалдан тикувчилик билан шуғулланиб келган аммо имконияти чекланганлиги сабабли яхши натижаларга эриша олмаётган 31 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари тарқатилди.  

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM